Санкт-Петербургда ота-онаси ва қонуний вакиллари мавжуд бўлмаган мамлакатимизнинг 14 нафар вояга етмаган фуқароси Ватанга қайтарилди
Сентябрь 07, 2024. 12:51 • 38 сония
• 875
САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 8 сентябрь. /"Дунё" AA/. Бош консулхона вакиллари томонидан мамлакатимиз Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда Санкт-Петербургдаги вояга етмаганларни вақтинча парваришлаш ва сақлаш муассасасининг масъул ходимлари билан ҳамкорликда ота-онаси ва қонуний вакиллари мавжуд бўлмаган, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож 14 нафар Ўзбекистон фуқароси Ватанга қайтарилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Аксарият болаларнинг ота-оналари муқаддам Россия ҳудудида бўлиш тартибини бузганлиги сабабли мамлакатдан чиқариб юборилган. Бош консулхонада улар учун Ватанга қайтиш гувоҳномалари расмийлаштирилди ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги масъул ходимларига топширилди.
Санкт-Петербург давлат бюджет ташкилоти етим болалар ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларни сақлаш марказига ўзбекистонлик болаларга кўрсатган ғамхўрлиги ва яқиндан ҳамкорлиги учун алоҳида миннатдорлик билдирилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Британияда ўзбек талабалари ўртасида “Zakovat-Gambit” шахмат турнири ўтказилди
Оғир аҳволга тушиб қолган ҳамюртлар ватанга қайтарилди
Ўзбекистонлик талаба халқаро танлов совриндори бўлди
Италияда илк бор “Заковат” интеллектуал мусобақаси ўтказилди
Туркиядаги юртдошларимиз ҳолидан хабар олинди