Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси автоҳалокатда жабрланган Ўзбекистон фуқаросига ёрдам кўрсатди
Ноябрь 09, 2024. 12:31 • 37 сония
• 231
ВАРШАВА, 9 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонасининг консуллик бўлими томонидан Краков шахрида жиддий автоҳалокатга учраган ва қўли ҳамда оёғига шошилинч операция зарур бўлган Ўзбекистон фуқаросига тегишли ёрдам кўрсатилди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон элчихонасининг telegram-каналида маълум қилинишича, ҳамюртимизга тезроқ ватанга қайтиши учун барча зарур ҳужжатлар расмийлаштирилди. Унинг 2024 йил 10 ноябрь, якшанба куни ватанга қайтиши кутилмоқда.
"Чет элда бўлган фуқароларимизга йўлларда эҳтиёткор ва огоҳ бўлишни, шунингдек, бўлиб турган давлатнинг қонунларига ҳурмат билан муносабатда бўлишни тавсия қиламиз, – дейилади элчихона хабарида. – Ҳар қандай фавқулодда ҳолатларда Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонасининг консуллик бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин. Сизга ёрдам беришга ва қўллаб-қувватлашга доимо тайёрмиз".
Тел: +48228946230
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Британияда ўзбек талабалари ўртасида “Zakovat-Gambit” шахмат турнири ўтказилди
Оғир аҳволга тушиб қолган ҳамюртлар ватанга қайтарилди
Ўзбекистонлик талаба халқаро танлов совриндори бўлди
Италияда илк бор “Заковат” интеллектуал мусобақаси ўтказилди
Туркиядаги юртдошларимиз ҳолидан хабар олинди