Россиянинг Приморск ўлкасида қийин аҳволда қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди
Февраль 28, 2025. 12:43 • 40 сония
• 167
ВЛАДИВОСТОК, 28 февраль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида Россиянинг Приморск ўлкасида қийин молиявий аҳволда қолган ватандошимиз Ж.Д. ва унинг икки нафар вояга етмаган фарзандлари Ватанга қайтарилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Қайд этилишича, ҳамюртимиз шаръий никоҳдаги турмуш ўртоғи билан 2019 йилда ишлаш мақсадида Приморск ўлкасига келган. Ж.Д. бир неча йиллар давомида фаррош бўлиб ишлаган. Турмуш ўртоғи Россия ҳудудида бўлиш ҳужжатларини вақтида расмийлаштирмагани учун жорий февраль ойида суд ҳукми билан Ўзбекистонга депортация қилинган. Шу боис ушбу оила қийин вазиятда қолган ва ижарадаги уйдан ҳайдалган.
Бош консулхонага қилинган мурожаатдан сўнг, Владивосток шаҳридаги ўзбек диаспорал ташкилоти вакиллари, фаол ватандошлар кўмагида ҳамюртимиз ҳамда унинг болалари турар-жой ва озиқ-овқат билан таъминланди.
26 февраль куни эса "Uzbekistan airways" АЖнинг Владивосток-Тошкент йўналишидаги самолётга чипта сотиб олиб берилди ва Ўзбекистонга қайтарилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Британияда ўзбек талабалари ўртасида “Zakovat-Gambit” шахмат турнири ўтказилди
Оғир аҳволга тушиб қолган ҳамюртлар ватанга қайтарилди
Ўзбекистонлик талаба халқаро танлов совриндори бўлди
Италияда илк бор “Заковат” интеллектуал мусобақаси ўтказилди
Туркиядаги юртдошларимиз ҳолидан хабар олинди