Саудия Арабистонидаги ватандошимиз Ўзбекистонга 10 дона брайл алифбосида чоп этилган Қуръони Карим тафсирини тақдим этди
Февраль 17, 2024. 11:29 • 43 сония
• 989
ЖИДДА, 17 февраль. /«Дунё» АА/. Саудия Арабистонидаги ватандошимиз Абдуллатиф Андижоний Ўзбекистондаги кўзи ожиз шахслар учун 10 дона брайл алифбосида чоп этилган Қуръони Каримнинг тафсирини тақдим этди, деб хабар қилаяпти «Дунё» АА мухбири.

Абдуллатиф Андижоний мазкур муқаддас китобларни Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консулхонасига мамлакатимизга етказиб бериш учун топширди.
Мазкур беғараз ёрдам шаклида берилган китоблар 26х36 ҳажмдаги 20 дона қутиларга жойлаштирилган. Мамлакатимиз дипломатик ваколатхонаси кўмагида китоблар Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамиятига тақдим этилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Беларусда ўзбек тили байрами кенг нишонланди
Саналар•Октябрь 23, 2026. 20:30
Сингапурда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги нишонланди
Саналар•Октябрь 23, 2026. 20:00
Тошкентда Ўзбекистон ва Болгария ТИВ ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди
ТИВ янгиликлари•Октябрь 23, 2026. 19:30
Дипломатлар кўмагида Чехияда оғир вазиятга тушиб қолган ҳамюртимиз Ватанга қайтарилди
Меҳнат миграцияси•Октябрь 23, 2026. 19:00
Куала-Лумпурда Ўзбек тили байрамига бағишланган давра суҳбати ўтказилди
Саналар•Октябрь 23, 2026. 18:30
Барчаси