Ўзбекистон муфтийси Москвада ватандошлар билан учрашди
Апрель 17, 2026. 18:30 • 2 дақ
• 99МОСКВА, 17 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар бошчилигидаги делегация Москва шаҳрига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ташриф доирасида Россияда таҳсил олаётган ва меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган юз нафардан ортиқ ёшлар иштирокида мулоқот ташкил этилди.
Ўзбекистон элчиси Ботиржон Асадов муфтий ҳазратларининг Россияга илк бор амалга ошираётган ушбу ташрифи давлатимиз раҳбари томонидан хориждаги ватандошларнинг маънавий эҳтиёжларини таъминлашга қаратилаётган юксак эътибор ифодаси эканини таъкидлади.
Мулоқот давомида Шайх Нуриддин Холиқназар юртимизда эътиқод эркинлигини таъминлаш, масжид ва мадрасаларни обод этиш ҳамда диний таълимни ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар ҳақида сўз юритди. Хусусан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази ва унинг кечаю кундуз фаолият кўрсатувчи Call-маркази, янги очилаётган Қуръон курслари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Муфтий ҳазратлари ватандан узоқда бўлган ёшларнинг одоб-ахлоқи, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик, ота-оналар билан доимий алоқада бўлиш ва юрт соғинчи каби муҳим инсоний қадриятлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
Учрашув якунида ватандошлар ўзларини қизиқтирган диний ва ижтимоий саволларга батафсил жавоб олди. Бу каби учрашувлар чет элдаги ёшларнинг маънавий дунёқарашини мустаҳкамлаш ва уларнинг ватанпарварлик туйғусини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси


