Сирдарё вилояти техникуми ва Россиянинг Уфа давлат нефть техника университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Май 30, 2026. 10:00 • 2 дақ

14
Сирдарё вилояти техникуми ва Россиянинг Уфа давлат нефть техника университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

ҚОЗОН, 30 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида Сирдарё вилоятининг Мирзаобод тумани техникуми ҳамда Бошқирдистоннинг Уфа давлат нефть техника университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу ҳужжат ёшларни муҳандислик ва аниқ фанлар йўналишидаги мутахассисликларга тайёрлаш борасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, илғор технологияларни қўллаган ҳолда замонавий таълим ёндашувларини жорий этишга қаратилган.

Шунингдек, мазкур ҳамкорлик доирасида томонлар талабаларнинг амалий тайёргарлигини кенгайтириш, жумладан, замонавий ускуналар билан ишлаш ва ишлаб чиқариш жараёнларида қатнашишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, стажировкаларни ташкил этиш, тажриба алмашиш ҳамда таълим жараёнига инновацион технологияларни татбиқ қилишга алоҳида эътибор қаратилади.

Шунингдек ўқинг

Меморандумда ўқитувчилар ва муҳандис-педагог кадрлар малакасини халқаро даражага ошириш ҳамда битирувчиларнинг нефть-газ ва кимё саноатида ишга жойлашиши учун қўшимча имкониятлар яратиш ҳам кўзда тутилган.

Уфа давлат нефть техника университети минтақадаги етакчи муҳандислик-техника олий ўқув юртларидан бири сифатида саноатнинг турли тармоқлари, жумладан, нефть-газ сектори учун мутахассислар тайёрлаб келади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш