Саида Мирзиёева Абу-Дабида Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессда нутқ сўзлади

Сентябрь 28, 2026. 15:30 • 2 дақ

• 133

АБУ-ДАБИ, 28 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Абу-Дабида Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессда қатнашиб, нутқ сўзлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“БМТ Бош Ассамблеясидан сўнг ишимизни Абу-Дабида – Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессда давом эттирдик, – деб ёзди Саида Мирзиёева ўзининг telegram-каналида. – Ушбу нуфузли анжуманда дунёнинг турли мамлакатларидан 5 мингга яқин вакил иштирок этмоқда.

Барчамиздан умумий ечимни тақозо этаётган масалаларни: трансмиллий жиноятчилик, терроризм, наркотрафик, коррупция ва экологик ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, шунингдек, болалар ҳимояси ҳамда қонун устуворлигини мустаҳкамлаш чораларини муҳокама қилдик.

Конгресс доирасида БМТ Бош котиби ўринбосари, БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ижрочи директори Моника Жума билан учрашганимдан хурсанд бўлдим. Биз БМТнинг ушбу тузилмаси билан фаол ҳамкорлик қилиб, қатор қўшма лойиҳаларни амалга оширмоқдамиз.

Мазкур конгресс Ўзбекистон учун алоҳида аҳамият касб этди. Барча иштирокчи давлатлар навбатдаги конгрессни мамлакатимизда ўтказиш бўйича Ўзбекистон ташаббусини қўллаб-қувватлади ва бу якуний декларацияда ўз тасдиғини топди. Буни Ўзбекистонга нисбатан халқаро миқёсдаги юксак ишонч рамзи деб биламан. Бу ­– бизнинг очиқлигимизга, мулоқотга доим тайёрлигимизга ҳамда умумий мақсадлар йўлида саъй-ҳаракатларни бирлаштира олишимизга билдирилган ишончдир.

Олдинда беш йиллик тайёргарлик даври турибди. 2031 йилда мамлакатимиз бутун дунёдан келадиган делегатларга мезбонлик қилади”.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш