Ўзбекистон ва Чехия кимё саноати соҳасида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Октябрь 10, 2026. 10:30 • 2 дақ

• 241
Ўзбекистон ва Чехия кимё саноати соҳасида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Чехия кимё саноати соҳасида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Чехия кимё саноати соҳасида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

ПРАГА, 10 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон кимё саноати ва хусусий сектор вакилларидан иборат делегация Чехия Кимё саноати уюшмасининг таклифига биноан 30 сентябрь — 7 октябрь кунлари ушбу мамлакатда хизмат сафарида бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташриф доирасида Чехия Кимё саноати уюшмаси, Атроф-муҳит вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Прага кимё ва технология университети, шунингдек, етакчи чех саноат компаниялари раҳбарияти билан учрашувлар ўтказилди.

Ўзбекистон делегацияси “Lovochemie”, “ORLEN Unipetrol”, “Spolchemie” ва “Synthos Kralupy” ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан яқиндан танишди. Шунингдек, “REGARTIS”, “AGRA GROUP”, “SILON” ва “Dekonta” каби қатор етакчи компаниялар вакиллари билан музокаралар олиб борилди.

Шунингдек ўқинг

Томонлар ўзбек кимё маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш, уларнинг Европа Иттифоқи талабларига тўлиқ мувофиқлигини таъминлаш, минерал ва комплекс ўғитлар, полимер маҳсулотларини ишлаб чиқариш, илғор кимё технологияларини жорий этиш ҳамда маҳаллийлаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Музокараларда Европанинг регулятор механизмларини ўрганиш, Чехиянинг илғор тажрибаси ва технологияларини Ўзбекистонга жалб қилиш, шунингдек, қўшма ишлаб чиқариш ва илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Мазкур ташриф Ўзбекистон ва Чехия ўртасида кимё саноати соҳасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ва технологик шерикликни кенгайтириш йўлидаги амалий қадам бўлди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш