Покистон ОАВ: Тошкентда XI Халқаро тасвирий санъат биенналеси бўлиб ўтади
Октябрь 10, 2026. 12:30 • 2 дақ
• 95
ИСЛОМОБОД, 10 октябрь. /“Дунё” АА/. Покистоннинг етакчи оммавий ахборот воситаларида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган XI Халқаро тасвирий санъат биенналесига бағишланган мақолалар эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“The Daily Morning News” ва “Daily Times Karachi” газеталари, шунингдек, “Imroze Pakistan” ва “Infora News” онлайн нашрларининг ёзишича, “Воқеалар горизонти” мавзусидаги мазкур нуфузли санъат форуми пойтахтимизда 12–16 октябрь кунлари ўтказилади. Дастурдан маҳаллий ва хорижий рассомларнинг асарлари кўргазмаси, Самарқанд шаҳрига сафар ҳамда бошқа қатор маданий-маърифий тадбирлар ўрин олган.
Нашрларда қайд этилганидек, биеннале Ўзбекистонда 2001 йилдан буён ҳар икки йилда бир марта мунтазам равишда ташкил этиб келинмоқда. “Жорий йилги мавзу инсоннинг шиддатли технологик ва маданий ўзгаришлар остонасидаги ўрнига бағишланган.
Шунингдек, мақолаларда 2024 йил 14–18 октябрь кунлари бўлиб ўтган ўнинчи биенналеда дунёнинг турли бурчакларидан 40 дан ортиқ хорижий иштирокчи қатнашгани ҳам эслатиб ўтилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси