Кувайтда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди

Октябрь 04, 2026. 16:00 • 2 дақ

• 278
Кувайтда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди
Кувайтда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди
Кувайтда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди
Кувайтда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди
Кувайтда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди
Кувайтда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди

АЛ-КУВАЙТ, 4 октябрь. /“Дунё” АА/. Ал-Кувайт шаҳрида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан тантанали қабул маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

250 нафардан ортиқ киши қатнашган тадбирда Кувайтнинг турли давлат идоралари вакиллари, ишбилармон доиралар, хорижий давлатларнинг ушбу давлатда аккредитациядан ўтган дипломатлари, оммавий ахборот воситалари ва ватандошлар иштирок этди.

Маросимнинг фахрий меҳмони сифатида Кувайт давлат вазири, иқтисодий масалалар ва инвестициялар вазири, Савдо ва саноат вазири вазифасини бажарувчи Абдулазиз Носир Абдулазиз ал-Марзуқ қатнашди.

Кувайт вазири Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти, очиқ ва прагматик ташқи сиёсати ҳамда жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни тобора мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлади.

Ўзбекистонда бозор тамойилларига асосланган замонавий иқтисодиётни шакллантириш, инвестиция муҳитини янада яхшилаш ва хорижий ҳамкорлар учун янги имкониятлар яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берилди.

Шу билан бирга, сўнгги йилларда Ўзбекистон билан Кувайт ўртасидаги сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашгани, икки мамлакат ўртасидаги дўстлик ва ўзаро манфаатли шериклик муносабатлари изчил ривожланаётгани қайд этилди.

Тадбир доирасида меҳмонларга Ўзбекистоннинг замонавий тараққиёти, мамлакатда турли соҳаларда эришилаётган натижалар, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан тобора кенгайиб бораётган ҳамкорлик алоқаларини акс эттирувчи видеолавҳа намойиш этилди.

Қабул иштирокчилари Ўзбекистон ва Кувайт ўртасидаги муносабатларнинг бугунги юқори суръатини мамнуният билан қайд этиб, икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш учун катта имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.

Тадбирнинг маданий қисмида Ўзбекистоннинг миллий анъаналари ва бой маданий мероси меҳмонларга кенг намойиш этилди. Меҳмонларга ўзбек миллий таомлари, анъанавий палов, патир нон, юртимизда етиштирилган узум ва бошқа миллий неъматлар тақдим этилди.

Маросим доирасида Ўзбекистондан келтирилган миллий ҳунармандчилик буюмлари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларининг махсус кўргазмаси ташкил қилиниб, меҳмонлар мамлакатимизнинг экспорт ва ишлаб чиқариш салоҳияти билан яқиндан танишди.

Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали қабул Кувайт оммавий ахборот воситаларида ҳам кенг ёритилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш