22–24 сентябрь кунлари “Plastex Uzbekistan 2026” кўргазмаси Марказий Осиё полимер бозори етакчиларини бирлаштиради
Сентябрь 07, 2026. 10:00 • 4 дақ
• 104
ТОШКЕНТ, 7 сентябрь. /“Дунё” АА/. Жорий йил 22–24 сентябрь кунлари Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ”да “Пластмасса саноати – Plastex Uzbekistan 2026” 16-халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ушбу пластмасса саноати намойиши “Iteca Exhibitions” халқаро кўргазма компанияси ҳамда “ICA Eurasia Group” ҳамкорлигида ташкил этилади. Кўргазма “Ўзкимёсаноат” АЖ расмий кўмагида ўтказилмоқда.
“Plastex Uzbekistan 2026” Марказий Осиё полимер бозори учун мавсумнинг асосий битими сифатида кўрилмоқда.
“Plastex Uzbekistan” ҳар йили кузда Тошкент шаҳрида ускуналар ишлаб чиқарувчилар, хомашё етказиб берувчилар, қайта ишловчилар, муҳандислар ва полимер саноати корхоналари раҳбарларини жамлайди. Ўзбекистондаги ягона ихтисослаштирилган пластмасса саноати кўргазмаси сифатида у ҳар йили кимё ва полимер комплексларининг энг янги ишланмаларини намойиш этади.
Бу галги кўргазмада Австрия, Эрон, Германия, Ҳиндистон, Италия, Латвия, Россия, Саудия Арабистони, Туркия, Хитой, Ўзбекистондан 250 дан ортиқ компания ва брендлар иштирок этиши режалаштирилган.
Кўргазманинг янги иштирокчилари орасида илк бор ўз ечимларини ўзбекистонлик мутахассисларга тақдим этадиган компаниялар ҳам бор. “Koenig&Bauer Kammann GmbH” (Германия) 70 йилдан ортиқ вақт давомида пластик идишларни безаш бўйича тўлиқ автоматик босма машиналарнинг етакчи ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади.
“Definitive Innovation” (Италия) – дозалаш, аралаштириш, фильтрлаш, сақлаш, пневматик ташиш ва саноат автоматлаштириш технологиялари бўйича илғор ечимлар соҳасида ишончли ҳамкор ҳисобланади.
Шунингдек, яна бир Италия компанияси – “PLAS MEC S.R.L.” ПВХ, пластмасса, суперконцентратлар, кукунли қопламалар, конструкцион пластмассалар ва бошқа юқори сифатли материаллар учун аралаштириш тизимларининг етакчи ишлаб чиқарувчиси сифатида жаҳон миқёсида эътироф этилади.
Туркиянинг “TERMOKAR MAKİNA” компанияси пластмасса, резина, тиббиёт, фармацевтика, озиқ-овқат ва автомобилсозлик каби соҳалар учун юқори самарали чиллерлар ва иссиқлик алмашинуви ечимларини таклиф этади.
Кўргазмада маҳаллий корхоналарни термоэластопластлар ва улардан тайёрланган маҳсулотларнинг етакчи ишлаб чиқарувчиси саналган юртимиздаги “NOVOPLAST TPE” компанияси намойиш қилади.
Ташриф буюрувчилар пластмасса ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш учун замонавий ускуналар, полимер хомашёси ва махсус қўшимчалар, пресс-қолиплар, периферик ускуналар, қадоқлаш ва қайта ишлаш саноати учун ечимлар билан танишиши мумкин бўлади.
“Plastex Uzbekistan” кўргазмасининг асосий афзалликларидан бири унинг амалий форматидир. Ташриф буюрувчилар ускуналарни амалда кўриши, компаниялар вакилларидан маслаҳат олиши ва ишлаб чиқарувчи ҳамда етказиб берувчилар билан техник масалаларни бевосита муҳокама қилиши мумкин бўлади.
2025 йилдан бошлаб “Plastex Uzbekistan” қадоқлаш, қайта ишлаш ва тегишли технологиялар йўналишларини бирлаштирган ҳолда “4P Central Asia” билан ҳамкорликда ўтказилади. Бундай формат экспозицияни кенгайтиради ва мутахассисларга бир ташриф давомида бир нечта ўзаро боғланган соҳаларнинг таклифлари билан танишиш имконини беради.
Кўргазма бўлимлари:
• Пластмасса ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш учун ускуналар
• Хомашё ва ёрдамчи материаллар
• Полимер материаллар ва қўшимчалар
• Пресс-қолиплар.
• Периферик ускуналар
• Иккиламчи қайта ишлаш ва утилизация қилиш технологиялари
• Пластмасса буюмлари
• Қадоқлаш ва полиграфия учун ускуналар
Бу йил кўргазмани нуфузли ҳомийлар жамоаси қўллаб-қувватламоқда: “Sedir & Yizumi” кўргазмасининг олтин ҳомийси – дунёдаги етакчи TPA ишлаб чиқарувчиси “Yizumi” брендининг Марказий Осиёдаги эксклюзив дистрибютори ҳисобланади.
Кумуш ҳомий “Alvina L Chemical” – бу саноат кимёси ва хомашё материаллари учун илғор ечимлар топадиган компаниядир. Бу кумуш ҳомий “Haitian” – пластикни босим остида қуйиш ва саноат машинасозлиги соҳасида жаҳон эталони ҳисобланади.
Кимё ва полимер саноати Ўзбекистон саноатини модернизация қилишнинг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда: полимерларни ишлаб чиқариш ва қайта ишлашнинг ўсиши замонавий ускуналар, хомашё ва технологияларга барқарор талабни шакллантирмоқда.
Бундай шароитда “Plastex Uzbekistan” хорижий ускуналар ва хомашё ишлаб чиқарувчилар, савдо палаталари ва ихтисослаштирилган уюшмалар учун муҳим B2B платформа ҳисобланади. Бу ерда Ўзбекистон бозорининг долзарб эҳтиёжларини бевосита ўрганиш, маҳаллийлаштириш ва экспорт истиқболларини баҳолаш, соҳанинг асосий корхоналари билан бевосита алоқалар ўрнатиш мумкин.
Расмий делегациялар учун кўргазма полимер саноатининг инвестиция ва савдо салоҳиятини баҳолаш воситаси сифатида амалий аҳамиятга эга – Ўзбекистон бозори нуқтаи назаридан ҳам, кўргазмада етакчи жаҳон ишлаб чиқарувчилари томонидан тақдим этилган илғор жаҳон технологиялари контекстида ҳам.
Ташриф буюрувчиларни рўйхатга олиш https://bit.ly/plastex_dunyo_uz ҳаволаси орқали бошланган.
Маълумот учун телефон: (+998 71) 205-14-14.
Экспозиция, бизнес дастури ва ташриф шартлари ҳақида батафсил маълумотни кўргазманинг www.plastex.uz расмий веб-сайтидан олишингиз мумкин.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси