Тошкентда 16 мамлакатдан 120 та компания иштирокида халқаро кўргазмалар бошланди

Ноябрь 10, 2026. 16:30 • 3 дақ

• 69
Тошкентда 16 мамлакатдан 120 та компания иштирокида халқаро кўргазмалар бошланди
Тошкентда 16 мамлакатдан 120 та компания иштирокида халқаро кўргазмалар бошланди
Тошкентда 16 мамлакатдан 120 та компания иштирокида халқаро кўргазмалар бошланди
Тошкентда 16 мамлакатдан 120 та компания иштирокида халқаро кўргазмалар бошланди
Тошкентда 16 мамлакатдан 120 та компания иштирокида халқаро кўргазмалар бошланди
Тошкентда 16 мамлакатдан 120 та компания иштирокида халқаро кўргазмалар бошланди

ТОШКЕНТ, 10 ноябрь. /“Дунё” АА/. Бугун пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида “Транспорт ва логистика – TransLogistica Uzbekistan 2026” ҳамда “Умумий хавфсизлик тизимлари – Securex Uzbekistan 2026” халқаро кўргазмалари ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

12 ноябрга қадар давом этадиган мазкур кўргазмалар транспорт-логистика ва хавфсизлик соҳаларида фаолият юритувчи маҳаллий ҳамда хорижий компаниялар, ишлаб чиқарувчилар ва мутахассисларни бир майдонда жамлади.

“TransLogistica Uzbekistan” ва “Securex Uzbekistan” қўшма экспозициясида 16 та мамлакат – БАА, Беларусь, Буюк Британия, Германия, Грузия, Корея Республикаси, Латвия, Литва, Нидерландия, Россия, Тожикистон, Туркия, Хитой, Эстония, Ўзбекистон ва Қозоғистондан 120 та компания ва бренд иштирок этмоқда.

Ушбу тадбирни “Iteca Exhibitions” халқаро кўргазмалар компанияси ва унинг ҳамкори “ICA Eurasia Group” ташкил этмоқда. Кўргазмаларга юкларни ҳаво ва автомобиль транспорти орқали ташиш, божхона расмийлаштируви хизматларини таклиф этувчи Ўзбекистоннинг “Fly Khiva” компанияси ҳомийлик қилмоқда.

“Асосий мақсадимиз амалга ошираётган юк ташувлари географиясини янада кенгайтириш. Бунда юкларни қайси йўналишга жўнатиш ҳамда манзиллардан қабул қилиб олиш, ҳамкорлик қилаётган компаниялар билан эришилган келишувларни амалга ошириш муҳим аҳамият касб этади”, – дейди “Uzbekistan Airways” АЖ мутахассиси Шаҳзод Содиқов.

Шунингдек ўқинг

Миллий экспозициялар анъанавий тарзда Беларусь ва Латвия томонидан тақдим этилмоқда. Бу йил кўргазмада илк бор Эстония ва Грузиянинг миллий стендлари ҳам иштирок этмоқда.

“Компаниямиз бош офиси Жанубий Кореяда жойлашган. Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия, Туркия ва бошқа мамлакатларда ҳам ваколатхоналаримиз фаолият юритади. Мазкур кўргазмада мунтазам иштирок этиб келяпмиз. Ҳар гал кўргазмалар доирасида мижозлар сафини кенгайтириш, улар билан бевосита мулоқот қилиш ва янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишда кенг имкониятларга эга бўламиз”, – дейди “Unico” компанияси менежери Жамшид Содиқов.

Эстониянинг “BaltMarketConsult OÜ” компанияси вакили Татьяна Ерёмина таъкидлашича, мазкур кўргазмада компания илк бор Эстониянинг алоҳида миллий стенди билан иштирок этмоқда.

“Стендимизда жами 11 та компания иштирок этмоқда. Уларнинг айримлари Ўзбекистонда ўз ваколатхоналарига эга, бошқалари эса Марказий Осиё бозорини энди ўрганмоқда. Умуман олганда, Марказий Осиё минтақаси компанияларимизда катта қизиқиш уйғотмоқда”, – деди Татьяна Ерёмина.

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш