Logo

Бирлашган Араб Амирликлари компанияси Ўзбекистондан малакали ҳайдовчиларни иш билан таъминлаш имкониятларини кўриб чиқмоқда

Октябрь 23, 2025. 15:05 • 55 сония

843
Бирлашган Араб Амирликлари компанияси Ўзбекистондан малакали ҳайдовчиларни иш билан таъминлаш имкониятларини кўриб чиқмоқда

ДУБАЙ, 23 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзекистон Бош консулхонаси ходимлари Бирлашган Араб Амирликларининг "Dubai Taxi Company PJSC" корхонаси раҳбари Сайид Амин Абдулраҳман билан музокара ўтказдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашув Ўзбекистондан малакали ҳайдовчиларни БААда қонуний равишда муносиб иш билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

БАА вакили мамлакатимиз ҳукумати томонидан хорижда ишлаётган ватандошларимизнинг ҳуқуқларини муносиб ҳимоя қилиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар, Ўзбекистон Президентининг "Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони мазмун-моҳияти билан таниширилди.

Шунингдек, жаҳон меҳнат бозорида талаб қилинадиган кўникма ва малакаларнинг тан олинган стандартлари асосида ташкил этилган "Ишга марҳамат" мономарказлари фаолияти ҳақида таъкидланди.

Сайид Амин Абдулраҳман, Ўзбекистондан тажрибали ҳайдовчиларни ишга жалб қилиш жараёнини ҳуқуқий томондан қўллаб-қувватлашга, ташқи меҳнат миграцияси соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликка тайёрлигини билдирди.

"Дастлабки босқичда корхонамизга 200га яқин Ўзбекистон фуқароларини такси ҳайдовчиси сифатида ишга жалб қилиш учун имкониятимиз бор. Агар уларнинг меҳнат самарадорлиги юқори бўлса, яна қўшимча равишда 500 га яқин ўзбекистонлик такси ҳайдовчиларини ишга жалб қилиш мумкин", – деди у.

Музокаралар якунида Ўзбекистон Меҳнат агентлиги ва "Dubai Taxi Company PJSC" корхонаси вакиллари ўртасида ушбу жабҳадаги ҳамкорликнинг кейинги босқичларини муҳокама қилишга келишиб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш