Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлган икки нафар ҳамюртимиз жасади ватанга қайтарилди
Ноябрь 29, 2026. 12:30 • 2 дақ
• 213
ОЛМАОТА, 29 ноябрь. /“Дунё” АА/. Олмаота шаҳрининг Бостандиқ туманида жойлашган барак типидаги турар жой биносида содир бўлган ёнғин оқибатида 5 нафар шахс, жумладан, икки нафар Ўзбекистон фуқароси – Т.И. ва К.Е. ҳам вафот этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Марҳумларнинг жасадларини Ватанимизга қайтариш мақсадида юртимизнинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси Миграция агентлиги кўмагида, Бостандиқ тумани ҳокимлиги ва Полиция департаменти ёрдамида зарур ҳужжатларни расмийлаштирди. Ҳамюртларимизнинг жасадларини юртимизга жўнатиш бўйича барча тегишли ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар амалга оширилди.
Ватандошларимизнинг жасадлари кеча Олмаота шаҳри аэропортидан Нукус шаҳрига жўнатилди.
Ёнғин вақтида уйдан чиқишга муваффақ бўлган ва омон қолган икки нафар Ўзбекистон фуқаросига ҳам тегишли консуллик-ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатилди.
Ватандошларимизнинг паспортлари ёнғин оқибатида ёниб кетгани сабабли, Бош консулхона томонидан уларга Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномалари расмийлаштирилди ҳамда Миграция агентлиги кўмагида авиачипталар харид қилиниб, юртимизга қайтарилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси