Ўзбекистон дипломатлари Францияда оғир вазиятда қолган ватандошимизнинг юртимизга қайтишига кўмаклашди

Октябрь 08, 2026. 09:30 • 57 сония

• 133
Ўзбекистон дипломатлари Францияда оғир вазиятда қолган ватандошимизнинг юртимизга қайтишига кўмаклашди

ПАРИЖ, 8 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси Миграция агентлиги билан ҳамкорликда Францияда қийин вазиятга тушиб қолган ватандошимизнинг юртимизга қайтишига амалий ёрдам кўрсатди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ҳамюртимиз Ш.А. Европага юк автомобили ҳайдовчиси сифатида меҳнат фаолиятини олиб бориш учун борган. У Францияда бўлиб турган пайтида соғлиғи кескин ёмонлашиб, Тур шаҳридаги шифохонага ётқизилган ва у ерда узоқ вақт даволанган.

У шифохонада бўлган вақтда Ўзбекистоннинг Франциядаги дипломатик миссияси ҳамюртимиз ҳамда тиббиёт муассасаси билан доимий алоқа ўрнатиб, зарур кўмак кўрсатди.

Ватандошимизнинг соғлиғи яхшилангач, у эсон-омон Ўзбекистонга олиб келинди. У эндиликда оиласи бағрида соғлиғини тиклаб, кейинги муолажаларини давом эттиради.

Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси хориждаги ватандошларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мушкул вазиятга тушиб қолган ҳамюртларга тезкор консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш борасидаги тизимли ишларни давом эттирмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш