Logo

Ўзбекистон дипломатлари кўмагида Санкт-Петербургда молиявий қийин аҳволда қолган юртдошимиз оиласи бағрига қайтди

Февраль 23, 2025. 10:42 • 34 сония

171
Ўзбекистон дипломатлари кўмагида Санкт-Петербургда молиявий қийин аҳволда қолган юртдошимиз оиласи бағрига қайтди

САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 23 февраль /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари кўмагида кеча Санкт-Петербург шаҳрида қийин молиявий аҳволда қолган ватандошимиз оиласи бағрига қайтарилди, деб хабар бермоқда "Дунё"  АА мухбири.

Ҳамюртимиз 2024 йил июль ойида Россияга вақтинча ишлаш мақсадида келган. У Россия ҳудудида қонуний бўлиш учун зарур бўлган патентини ва  шахсини тасдиқловчи ҳужжатини йўқотиб қўйган. Шу боис  аниқ ишга жойлаша олмаган.


Сўнгги кунларда ҳамюртимиз квартирага тўлов учун пул йўқлиги сабабли кўча қолди.


Бош консулхона дипломатлари ватандошимизнинг яшаш жойини аниқлаб, унга Ўзбекистонга етиб олиши учун зарур ҳужжатларни расмийлаштиришда ёрдам берди. Шунингдек, юртимизга қайтиши учун авиачипта сотиб олиб берилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш