Доҳа шаҳрида фуқароларимизни янада жипслаштириш мақсадида ватандошлар маркази тузишга келишиб олинди
Январ 25, 2025. 22:21 • 51 сония
• 129
ДОҲА, 25 январь. /"Дунё" АА/. Кеча Ўзбекистон элчихонасида Қатарда яшаётган, нуфузли давлат ва хусусий ташкилотларда вақтинча ишлаётган ватандошлар билан учрашув ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири. 
Учрашувда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори Бехзод Мусаев ва ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси иштирок этди.
Мулоқот давомида ватандошларимизнинг яшаш, турмуш шароитлари, соғлиқлари, иш ва ўқиш жойлари ҳамда муаммолари ўрганилди.
Шунингдек, Ўзбекистондан Қатарга вақтинча ишлаш учун келаётган юртдошларимизни муносиб иш ўринлари билан таъминлаш, уларга зарур шароитларни яратиш ва ҳақ-ҳуқуқларини мустаҳкам ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берилди.
Учрашувда сўзга чиққан юртдошларимизнинг айтишича, Доҳадаги ўзбеклар ҳамжамияти бир-бири билан жуда иноқ, биргаликда турли байрамлар ва тадбирлар мунтазам ўтказилмоқда. Улар, шунингдек, Ўзбекистон келажаги учун бефарқ эмасликларини ва юртимиз равнақи, унинг иқтисодий тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Юртдошларимиз билан муносабатларни янада мустаҳкамлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни тизимлаштириш ҳамда фуқароларимизни бирлаштириш мақсадида Доҳа шаҳрида Ватандошлар марказини тузишга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Хорватия ва Сербияда бўлиб турган ёки кетаётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!
Бокуда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди