Россия компанияси ўзбекистонликларни сэндвич-панеллар ишлаб чиқариш соҳасида ишга таклиф қиляпти
Ноябрь 12, 2024. 18:21 • 37 сония
• 195
НОВОСИБИРСК, 17 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонасида Россиянинг "Технопан" МЧЖ бош директори Евгений Ваулин билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат чоғида мазкур компаниянинг Ўзбекистон томони билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, Россияда ўзбекистонлик мутахассисларни иш билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Евгений Ваулин таъкидига кўра, компания режаларида ўзбекистонлик потенциал ҳамкорлар билан музокаралар ўтказиш, жумладан, "Технопан" бренди остида сэндвич-панеллар ишлаб чиқаришни бевосита Ўзбекистонда йўлга қўйиш масаласи ҳам бор.
"Технопан" МЧЖ раҳбари ишлаб чиқариш жараёнларига ўзбек мутахассисларини – оддий ишчилардан тортиб муҳандисларгача жалб этишдан манфаатдор эканини билдирди.
"Бугунги кунда компаниянинг Новосибирск шаҳридаги корхоналарида юқори касбий фазилатларга ва юксак обрў-эътиборга эга 20 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари фаолият юритмоқда", - деди у.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бокуда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди
Санкт-Петербургда ватандошлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича меморандум имзоланди