Россия компанияси Ўзбекистон фуқароларини қонуний тарзда қурилиш соҳасида ишга таклиф қилмоқда
Ноябрь 18, 2024. 08:24 • 55 сония
• 175
ВЛАДИВОСТОК, 18 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари Россиянинг Приморск ўлкасидаги йирик қурилиш корхоналаридан бири – "Яв-Строй" МЧЖ директори ўринбосари Валерий Вычужанин билан музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 17 октябрдаги "Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида бўлиб ўтган учрашув давомида Ўзбекистон фуқароларини ушбу корхонадаги бўш иш ўринларига қонуний тарзда иш билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Валерий Вычужанин ҳозирги кунда корхона томонидан Приморск ўлкасидаги "Семья", "Андерсен", "Весна" ва "Изумрудный" каби турар-жой мажмуалари бунёд этилаётганини билдирди. У ушбу қурилиш объектларида бир нечта мутахассисликлар бўйича бўш иш ўринлари борлигини ва Ўзбекистон фуқароларини қонуний тарзда ишга қабул қилишга тайёрлигини таъкидлади.
Приморск ўлкаси вакилларига Ўзбекистон ҳукумати томонидан хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимизни ижтимоий, ҳуқуқий, моддий ва маънавий томондан қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, ватандошларимизни қонуний тартибда чет элда ишга жойлаштириш бўйича ҳаётга тадбиқ этилаётган муҳим дастурлар ҳақида сўзлаб берилди.
Томонлар меҳнат миграцияси соҳасидаги биргаликдаги ишларни тез фурсатларда бошлашга келишиб олдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Хорватия ва Сербияда бўлиб турган ёки кетаётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!
Бокуда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди