Россиянинг Челябинск вилоятидаги корхона Ўзбекистон фуқароларини иш билан таъминлаш таклифини билдирди
Март 11, 2025. 07:19 • 43 сония
• 144
ЧЕЛЯБИНСК 11 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхона ходимлари Челябинск вилоятига сафарлари давомида "Русские прянники" МЧЖ раҳбарияти билан музокара ўтказдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Музокаралар Ўзбекистон Президентининг "Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон фуқароларини мазкур корхонага қонуний тарзда ишга жойлаштириш имкониятлари кўриб чиқилди.
Россия томони Ўзбекистон раҳбарияти томонидан миграция соҳасини тартибга солиш, хорижда ишлаётган юртдошларимизнинг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш, чет элда ишламоқчи бўлганлар малакасини ошириш, уларни аниқ касбларга ўқиш бўйича ҳаётга тадбиқ этилаётган дастурлар билан таништирилди. Ўзбекистон ҳудудларида очилган Мономарказлар фаолиятига алоҳида урғу берилди.
"Русские прянники" МЧЖ мутасаддилари айни пайтда 30 нафардан ортиқ ҳамюртларимизни иш билан таъминлашга тайёрлигини билдирди. Шунингдек, уларнинг яшашлари учун барча шароитлар яратиб берилиши маълум қилинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бокуда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди
Санкт-Петербургда ватандошлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича меморандум имзоланди