Россиянинг Приморск ўлкасидаги корхоналарга Ўзбекистондан малакали ишчиларни жалб қилиш имкониятлари муҳокама қилинди
Декабрь 05, 2024. 07:50 • 48 сония
• 201
ВЛАДИВОСТОК, 5 декабрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари Россиянинг Приморск ўлкасидаги йирик қурилиш корхонаси – "Edelweiss" МЧЖ директорининг ўринбосари Людмила Беззубкина билан музокара ўтказдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон фуқароларини ушбу корхонадаги бўш иш ўринларига қонуний тартибда ишга жалб этиш масаласи муҳокама қилинди.
Россия томони Ўзбекистон Президентининг 2024 йил 17 октябрдаги "Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида белгиланган вазифалар билан таништирилди.
Людмила Беззубкинанинг айтишича, корхона томонидан Приморск ўлкасида жойлашган 10 дан ортиқ турар-жой ва бизнес марказлари қурилиб фойдаланишга топширилган. Шунингдек, айни пайтда қурилиш ишлари давом этаётган иккита йирик турар-жой мажмуаларида бир нечта мутахассисликлар бўйича ишчи кучларига эҳтиёж борлиги маълум қилинди. "Биз Ўзбекистон фуқаролари бўлган малакали ишчиларни қабул қилишга тайёрмиз", деди у.
Бўлиб ўтган учрашув якунида, меҳнат миграцияси соҳасидаги алоқаларни йўлга қўйиш, мамлакатимиз фуқароларини қонуний тартибда ишга ёллаш мақсадида Ўзбекистон Миграция агентлиги билан ҳамкорлик ўрнатишга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Хорватия ва Сербияда бўлиб турган ёки кетаётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!
Бокуда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди