Татаристондаги бемор ҳамюртимиз эсон-омон Ўзбекистонга қайтарилди

Май 19, 2026. 19:04 • 2 дақ

24
Татаристондаги бемор ҳамюртимиз эсон-омон Ўзбекистонга қайтарилди

ҚОЗОН, 19 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида Татаристонда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириб келган оғир аҳволдаги ҳамюртимиз ватанга хавфсиз ва эсон-омон қайтарилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

1969 йилда туғилган У.Ш.В. меҳнат фаолияти давомида соғлиғида жиддий муаммолар юзага келиши оқибатида шошилинч равишда Татаристондаги клиник шифохонасига ётқизилган. Шифокорлар унинг аҳволини оғир деб баҳолаган ва тезкор тиббий ёрдам кўрсатган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бош консулхона томонидан зудлик билан тегишли чоралар кўрилди. Хусусан, Миграция агентлиги билан яқин ҳамкорликда ватандошимизни Ватанга қайтариш бўйича зарур ташкилий ва ҳуқуқий ишлар амалга оширилди. Қисқа вақт ичида барча консуллик ҳужжатлари расмийлаштирилиб, тиббий репатриация жараёни учун керакли тайёргарлик тадбирлари амалга оширилди.

Шунингдек ўқинг

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Uzbekistan Airways» АЖ ҳамда мутасадди идоралар билан ҳамкорликда бемор фуқарони махсус кузатув асосида “Қозон–Тошкент” йўналиши орқали юртимизга олиб келиш ишлари самарали ташкил этилди.

Амалга оширилган тезкор ва мувофиқлаштирилган чора-тадбирлар натижасида ватандошимиз Ўзбекистонга эсон-омон етказилди ва айни пайтда у Ватанимизда шифокорлар назорати остида даволанишни давом эттирмоқда.

Мазкур ҳолат хорижда меҳнат қилаётган фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга зарур пайтда амалий ёрдам кўрсатиш давлатимиз эътиборида эканининг яна бир амалий ифодаси бўлди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш