Ўзбекистон ва Туркия меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликдан ўзаро манфаатдорлиги ва узоқ муддатли истиқболлари аниқ эканлиги таъкидланди
Ноябрь 01, 2025. 12:23 • 37 сония
• 125
АНҚАРА, 1 ноябрь. /"Дунё" АА/. Жорий йилнинг 27 октябрь куни Ўзбекистон делегациясининг Анқарага ташрифи доирасида Туркия Ташқи ишлар вазирлигида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ хабар беришича, учрашувда Туркия ташқи ишлар вазири ўринбосари Муса Кулакликай Ўзбекистонни Туркия учун умумий тарих, дин ва маданият билан боғланган биродар мамлакат дея эътироф этди.
Учрашув давомида томонлар сиёсий алоқаларни янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий соҳада, маданий-гуманитар йўналишларда ҳамда меҳнат миграцияси соҳасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, шу жумладан мунтазам маслаҳатлашувларни йўлга қўйиш муҳимлигини қайд этдилар.
Икки мамлакат ўртасидаги меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик ўзаро манфаатлилиги ҳамда аниқ ва узоқ муддатли истиқболларга эга эканлиги таъкидланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бокуда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди
Санкт-Петербургда ватандошлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича меморандум имзоланди