Нидерландиянинг етакчи рекрутинг агентлиги билан миграция соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятлари муҳокама қилинди
Февраль 10, 2025. 11:02 • 2 дақ
• 1260
АМСТЕРДАМ, 10 февраль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Ғайрат Фозилов Нидерландиянинг "EuroTalеnts" рекрутинг агентлиги директори Томми Кок ва агентлик ҳаммуассиси Тичо Саул билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Музокаралар чоғида Ўзбекистондан Нидерландияга ишчи кучини жалб қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ва "EuroTalеnts" рекрутинг агентлиги ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.
Нидерландия вакилларига Ўзбекистонда меҳнат миграцияси соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, миграцияни тартибга солишга оид мамлакат раҳбарияти томонидан қабул қилинган қарорлар тўғрисида маълумотлар берилди. Ўзбекистон Президентининг 2024 йил 17 октябрдаги "Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорининг мазмун-моҳиятига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, меҳнат миграцияси соҳаси Европа давлатлари ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналиши эканлиги қайд этилди. Ўзбекистон бу борада Германия, Буюк Британия, Япония, Корея Республикаси, Исроил, Канада, Польша, Туркия, Саудия Арабистони, Хитой каби хорижий шериклар билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйгани таъкидланди.
Ўзбекистон билан логистика ва транспорт, қурилиш ва инфратузилмани ривожлантириш, технология, меҳмонхона бизнеси ва тиббиёт каби соҳаларда меҳнат ресурсларини жалб қилиш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.
EuroTalеnts" рекрутинг агентлиги раҳбариятининг айтишича, Бенилюкс мамлакатларидаги компаниялар хорижий ишчи кучини фақат қонуний асосда ёллашини қайд этди. Таъкидланишича, агентлик хорижий фуқароларни ёллаш жараёнининг барча босқичлари, жумладан, шартномалар тузиш, иш ҳақи, уй-жой билан таъминлаш ва қонунчиликка риоя қилиш, кадрларга бўлган эҳтиёжни ҳал этишга яқиндан кўмаклашади.
Учрашув якунида ҳамкорликнинг барча тафсилотларини муҳокама қилиш мақсадида Ўзбекистон Миграция агентлиги ва "EuroTalеnts" рекрутинг агентлиги" раҳбарияти ўртасида онлайн музокаралар ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бокуда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди
Санкт-Петербургда ватандошлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича меморандум имзоланди