Logo

Куала-Лумпур шаҳрида Ўзбекистон фуқароларини Малайзияда қонуний асосда иш билан таъминлаш истиқболларини муҳокама қилинди

Ноябрь 16, 2024. 08:10 • 2 дақ

185
Куала-Лумпур шаҳрида Ўзбекистон фуқароларини Малайзияда қонуний асосда иш билан таъминлаш истиқболларини муҳокама қилинди

КУАЛА-ЛУМПУР, 16 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари Малайзиянинг "Language Talent Solutions" рекрутинг компанияси директори Жиндер Каур Сидху билан музокара ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.



Унда  Ўзбекистон фуқароларини қонуний асосда Куала-Лумпур шаҳрида муносиб иш билан таъминлаш истиқболларини муҳокама қилинди.

Музокаралар давомида хориж томонига Ўзбекистонда хавфсиз ташқи меҳнат миграциясини ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Ўзбекистон Президентининг "Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақидаги таъкидланди.

Жиндер Каур Сидху ҳозирги кунда мазкур компания Вьетнам, Индонезия, Камбоджа, Лаос, Мьянма, Таиланд, Филиппин, Хитой, Ҳиндистон каби мамлакатлардан 700 нафардан ортиқ фуқароларни маҳаллий корхоналарда ишга жалб қилаётганини билдирди.

Компания раҳбари АҚШ фирмаси билан биргаликда Америкадаги ўзбек мижозларга телефон орқали ўзбек ва инглиз тиллари бўйича таржима хизматларини тақдим этиш лойиҳасини амалга ошириш доирасида биринчи босқичда Малайзияда истиқомат қилаётган ёки Ўзбекистондан Куала-Лумпурга келиб ишламоқчи бўлган 5 нафар ҳамюртимизни таржимон сифатида иш билан таъминлашга тайёрлигини билдирди. Бунда номзодларнинг инглиз тили бўйича билимлари яхши даражага бўлиши керак.

Учрашув натижасида Малайзияда меҳнат фаолиятини олиб бормоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароларини иш билан таъминлаш, уларга ишлаш рухсатномаларни ўз вақтида расмийлаштириш ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Малайзиянинг "Language Talent Solutions" рекрутинг компанияси 2018 йили ташкил этилган. Компания чет эл фуқароларини мамлакатдаги банк-молия, ахборот технологиялари, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ишга жойлаштиришга кўмаклашади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш