Ўзбекистон ТИВ раҳбари Анталияда Бангладешнинг янги ташқи ишлар вазири билан учрашди
Апрель 19, 2026. 12:30 • 2 дақ
• 397
ТОШКЕНТ, 19 апрель. /“Дунё” АА/. Анталия шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Бангладеш ташқи ишлар вазири Халилор Раҳмон билан учрашувда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Анталия дипломатик форуми доирасида Бангладеш Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири Ҳалилур Раҳмон жаноблари билан самарали учрашув ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ҳамкасбимни ушбу масъулиятли лавозимга тайинлангани билан самимий табриклаб, унинг фаолиятига муваффақиятлар тиладик.
Савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш ҳамда мавжуд салоҳиятдан янада самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.
Бангладеш билан минтақавий ва кўп томонлама платформаларда алоқаларни янада мустаҳкамлаш учун катта имкониятлар мавжудлиги қайд этилди”.
“Дунё” АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси