Logo

Польша делегацияси Тошкент ва Самарқандда инвестиция ва ҳамкорлик имкониятларини ўрганди

Апрель 23, 2026. 11:02 • 2 дақ

107
Польша делегацияси Тошкент ва Самарқандда инвестиция ва ҳамкорлик имкониятларини ўрганди
Польша делегацияси Тошкент ва Самарқандда инвестиция ва ҳамкорлик имкониятларини ўрганди
Польша делегацияси Тошкент ва Самарқандда инвестиция ва ҳамкорлик имкониятларини ўрганди
Польша делегацияси Тошкент ва Самарқандда инвестиция ва ҳамкорлик имкониятларини ўрганди

ВАРШАВА, 23 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Польшадаги Плоцк шаҳри мэри Анджей Новаковский бошчилигидаги делегациянинг мамлакатимизга ташрифи ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу ташриф ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш ва янги амалий йўналишларни белгилаш мақсадида амалга оширилди.

Ташриф доирасида делегация аъзолари Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Отабек Султонбеков ва Нурафшон шаҳар ҳокими Илҳом Киличханов билан учрашди.

Суҳбат жараёнида савдо-иқтисодий алоқалар, инвестициялар, саноат кооперацияси, маданий-гуманитар ҳамкорлик ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Делегация аъзолари Тошкент вилоятидаги эркин иқтисодий ҳудуд фаолияти билан танишди. У ерда саноат салоҳияти, замонавий ишлаб чиқариш корхоналари, хорижий инвесторлар учун яратилган шароитлар, логистика имкониятлари ва экспорт салоҳияти ҳақида тақдимотлар ўтказилди. Польша томони мазкур ҳудудда амалга оширилаётган лойиҳаларга катта қизиқиш билдириб, қатор йўналишларда амалий ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди.

Шунингдек ўқинг

Польшаликлар “UzCaseMash” ва “Alpikus” корхоналарига ҳам ташриф буюриб, ишлаб чиқариш жараёнлари ва инвестиция имкониятлари билан танишди.

Учрашувларда томонлар Нурафшон ва Плоцк шаҳарлари ўртасида дўстлик алоқаларини ўрнатиш ва уларни мустаҳкамлаш бўйича келишиб олди.

Ташриф давомида делегация Ислом цивилизацияси маркази, Тошкент шаҳридаги тарихий ва маданий қадамжолар билан ҳам танишди. Польша вакиллари Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва туристик имкониятларини юқори баҳолади.

Польшалик меҳмонлар  Самарқанд вилояти раҳбарияти билан ҳам учрашиб, ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича қўшимча ташаббусларни муҳокама қилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш