Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири ўтказилди
Март 08, 2026. 14:36 • 2 дақ
• 59
ТОШКЕНТ, 8 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Унда Вазирлик раҳбарияти ҳамда жамоа ходимлари иштирок этиб, тизимда фаолият юритаётган хотин-қизларни байрам билан самимий қутладилар.
Йиғилиш давомида сўзга чиққанлар жамият ҳаётида, айниқса дипломатик хизмат соҳасида хотин-қизларнинг ўрни ва ҳиссаси тобора ортиб бораётганини алоҳида таъкидладилар. Уларнинг юксак касбий маҳорати, масъулияти ҳамда давлат манфаатларини халқаро майдонда муносиб илгари суриш йўлидаги фаол меҳнати юксак эътироф этилди.
Шунингдек, вазирлик жамоасида фаолият юритаётган хотин-қизларнинг ташқи сиёсатни амалга ошириш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда мамлакатимиз нуфузини мустаҳкамлаш йўлидаги хизматлари алоҳида қайд этилди.
Тадбир самимий ва кўтаринки руҳда ўтди. Якунда барча хотин-қизларга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат, оилавий фаровонлик ҳамда келгуси фаолиятларида улкан муваффақиятлар тиланиб, эзгу тилаклар йўлланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
