Ўзбекистон Президенти "Blackrock" компанияси билан инвестициявий ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди
Январ 22, 2026. 20:00 • 33 сония
• 150
ТОШКЕНТ, 19 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Давос шаҳрига амалий ташрифи доирасида бугун “Blackrock” компанияси директорлар кенгаши аъзоси ва катта бошқарувчи директори Адебайо Огунлеси билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, ушбу етакчи компания билан инвестициявий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ва илгари эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
“Blackrock” компаниясининг мамлакатимиздаги устувор лойиҳаларда иштирок этиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Компаниянинг Ўзбекистондаги бир қатор корхоналар капиталига кириш, қўшма инвестиция механизмларини ишлаб чиқиш ва мамлакат инвестиция муҳитини яхшилаш учун халқаро экспертизани жалб қилиш бўйича ташаббуслари қўллаб-қувватланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
