Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Японияга жўнаб кетди
Декабрь 18, 2025. 10:20 • 28 сония
• 143
ТОШКЕНТ, 18 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Япония Бош вазири Санаэ Такаичининг таклифига биноан бугун расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, ташриф дастурига мувофиқ, Токиода бир қатор олий даражадаги учрашувлар ва тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
Ўзбекистон – Япония стратегик шериклиги ва кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш ҳамда кенгайтириш масалалари диққат марказида бўлади.
Шунингдек, Ўзбекистон Президенти “Марказий Осиё + Япония” мулоқоти давлат раҳбарларининг биринчи саммитида иштирок этади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси