Logo

Ўзбекистон Президенти Тошкент шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

Январ 30, 2026. 13:20 • 49 сония

154
Ўзбекистон Президенти Тошкент шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

ТОШКЕНТ, 30 январь. /“Дунё” АА/. Президент Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати таъкидлаганидек, тарихий хотира – миллат келажагининг мустаҳкам пойдевори. Ўзбекистоннинг мустақил давлат сифатида шаклланиши, давлатчилик асосларининг барпо этилишида Биринчи Президент Ислом Каримовнинг хизматлари беқиёс экани чуқур ҳурмат ва эътироф билан ёдга олинади.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси ва эътибори билан Биринчи Президентнинг хотираси абадийлаштирилди, Самарқандда унинг мақбараси барпо этилди. Ислом Каримов таваллуд топган 30 январь санасини нишонлаш эзгу анъанага айланди.

Маросим давомида Қуръон тиловат қилиниб, дуо ўқилди. Биринчи Президентнинг Ватан манфаатлари йўлидаги фаолияти, инсоний фазилатлари ёдга олинди.

Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида бўлиб ўтган маросимда Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси ва ҳукумат вакиллари, илм-фан ва маданият намояндалари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Шунингдек, Биринчи Президентнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилиб, хотирасига эҳтиром кўрсатилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш