Logo

Ўзбекистон ва Покистон сенатлари ўртасида алоқалар 2025 йилда янада жадаллашади

Январ 10, 2025. 10:35 • 2 дақ

1065
Ўзбекистон ва Покистон сенатлари ўртасида алоқалар 2025 йилда янада жадаллашади

ИСЛОМОБОД, 10 январь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев кеча Покистон Сенати раиси ўринбосари Сайдал Хан билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш, олий даража эришилган келишувлар ижроси устидан парламент мониторингини олиб бориш, икки мамлакат қонунчилик органлари ўртасидаги муносабатларни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбат аввалида икки давлат раҳбарлари ўртасида ўтказилган самарали музокаралар натижасида ўзаро ҳамкорлик барча жабҳаларда изчил ривожланиш босқичига киргани, минтақавий боғлиқлик инфратузилма ташаббуслари, жумладан, Трансафғон темир йўлини қуриш бўйича муҳим келишувларга эришилгани эътироф этилди.

Давлатлараро муносабатларни ривожлантириш ва олий даражада эришилган келишувларни мониторинг қилиш ҳамда амалга ошириш учун парламент платформасининг аҳамияти алоҳида таъкидланди.

Сайдал Хан Покистон ва Ўзбекистон парламентларининг юқори палаталари ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш зарурлигини билдириб, яқин келажакда ўзбекистонлик ҳамкасблари билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш истиқболларига борасидаги таклифлари билан ўртоқлашди. Жумладан, сенатлар тизимида мавжуд дўстлик гуруҳлари имкониятларидан кенг фойдаланиш, ўзаро ташрифлар, устувор йўналишларни муҳокама қилиш бўйича онлайн учрашувлар ташкил этишнинг муҳимлигини алоҳида қайд этди.

Икки давлат ҳудудлари ўртасидаги мунтазам алоқаларнинг йўлга қўйилиши савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни чуқурлаштириш учун мустаҳкам асос яратиши, товар айланмаси ҳажмини кескин ошириши, экспорт-импорт номенклатурасини кенгайтиришига ишонч билдирилди. Ҳудудлараро форум эса ушбу мақсадларга эришишнинг амалий механизми сифатида эътироф этилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш