Владивостокда Ўзбекистон Бош консулхонаси ҳузуридаги тинчлик волонтёрлари гуруҳининг илк учрашуви бўлиб ўтди

Ноябрь 26, 2026. 18:30 • 2 дақ

• 143
Владивостокда Ўзбекистон Бош консулхонаси ҳузуридаги тинчлик волонтёрлари гуруҳининг илк учрашуви бўлиб ўтди

ВЛАДИВОСТОК, 26 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси биносида мазкур консуллик муассасаси ҳузурида ташкил этилган тинчлик волонтёрлари гуруҳининг биринчи учрашуви ҳамда унинг кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Приморье ўлкасида истиқомат қилаётган ва таҳсил олаётган ёш ватандошларимиз иштирок этди. Бош консулхона ходимлари қатнашчиларни мазкур ҳаракатнинг мақсад ва вазифалари, шунингдек, унинг асосий фаолият йўналишлари билан яқиндан таништирди.

Шунингдек ўқинг

Учрашув давомида ёшлар ўртасида волонтёрлик маданиятини ривожлантириш, ватандошларнинг ижтимоий ҳаётдаги иштирокини кенгайтириш, хорижда ўзбек тили ва миллий маданиятимизни оммалаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Мулоқот чоғида 2026–2027 йилларга мўлжалланган тадбирлар режасини муҳокама қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Йиғилиш якунида маданий-гуманитар, таълим ва спорт тадбирларини ташкил этиш, миллий қадриятларни тарғиб қилиш, шунингдек, волонтёрлик ва халқ дипломатияси соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш