Logo

Қатар жамғармаси Ўзбекистонда "яшил" ва инклюзив таълим йўналишларида қўшма ижтимоий лойиҳаларни амалга оширади

Март 26, 2024. 18:02 • 29 сония

230
Қатар жамғармаси Ўзбекистонда "яшил" ва инклюзив таълим йўналишларида қўшма ижтимоий лойиҳаларни амалга оширади

ДОХА, 26 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Ашраф Ходжаев Қатарнинг "Education Above All" жамғармаси бош ижрочи директори Фаҳад Ал-Сулайтий билан музокара ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашув чоғида Ўзбекистон ва Қатар ўртасида таълим соҳасида кенг кўламли ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистоннинг тегишли ташкилотлари ва "Education Above All" жамғармаси ўртасида ҳамкорлик меморандумларини имзолаш муҳимлигини таъкидладилар.

Музокаралар якунида Ўзбекистонда "яшил" таълим, иқлим ўзгариши, инклюзив таълим каби ижтимоий лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш тўғрисида келишиб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш