Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Туркманистон Президентига ишонч ёрлиқларини топширди
Декабрь 14, 2024. 09:55 • 2 дақ
• 1177
АШХОБОД, 14 декабрь. /"Дунё"/. Ўзбекистон Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Равшанбек Алимов Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Дипломат учрашувга вақт ажратгани учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовга самимий саломларини етказди ҳамда мамлакатимиз раҳбарининг мустақил бетараф Туркманистон билан анъанавий дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга катта аҳамият қаратаётганини таъкидлади. Туркманистон Президенти самимий сўзлар учун миннатдорлик билдириб, Равшанбек Алимовни масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклади ва Ўзбекистон олий раҳбариятига эзгу тилакларини етказишни сўради. Бугунги кунда икки давлат ўртасидаги дўстона ва яхши қўшничилик алоқалари узоқ муддатли ҳамда стратегик хусусиятга эга эканлиги таъкидланди.
Учрашувда давлатлараро мулоқотнинг барча миқёсда барқарор ва самарали ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.
Кейинги йилларда икки томонлама муносабатлар изчил ривожланиб бораётгани, энергетика, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик муттасил жадаллашаётгани урғуланди. Ҳар икки томон халқаро ва минтақавий масалаларда ўз ҳаракатларини яқиндан мувофиқлаштиради.
Элчи Равшанбек Алимов келгусида анъанавий дўстона ўзбек-туркман муносабатларини ривожлантириш йўлида бор куч-ғайрати ва билимини сафарбар этишини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Равшанбек Алимов шу йил 29 ноябрь куни Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси сифатида Туркманистон пойтахтига ташриф буюрди. У 2020-2024 йилларда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси вазифасида ишлаган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади