Logo

Ўзбекистоннинг Словениядаги биринчи элчиси Люблянага ташриф буюрди ва ТИВга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди

Октябрь 25, 2024. 17:38 • 43 сония

308
Ўзбекистоннинг Словениядаги биринчи элчиси Люблянага ташриф буюрди ва ТИВга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди

ЛЮБЛЯНА, 25 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов (қароргоҳи Будапештда) кеча Словения Ташқи ва Европа ишлари вазирлиги дипломатик протокол департаменти бошлиғи Наташа Прахга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашувда Ўзбекистон ва Словения ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Элчи турли соҳаларда ўзаро манфаатли алоқаларни чуқурлаштириш муҳимлигини таъкидлади.


Наташа Прах Ойбек Шахавдиновнинг Ўзбекистоннинг биринчи элчиси этиб тайинланиши икки давлат ўртасидаги муносабатлар ривожида янги босқич бўлишига ишонч билдирди ва унга ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлида муваффақиятлар тилади.


Эслатиб ўтамиз, Ойбек Шахавдинов икки томонлама муносабатлар тарихида Ўзбекистоннинг Словениядаги биринчи элчиси бўлди. Шунингдек, у 23 октябрь куни Хорватиядаги биринчи элчи сифатида ҳам ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширган эди. Ойбек Шахавдинов 2024 йил март ойида Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчиси этиб тайинланган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш