Logo

Ўзбекистоннинг Латвия, Литва, Финляндия ва Эстониядаги элчиси ўз миссиясини якунлади

Февраль 29, 2024. 12:27 • 36 сония

2409
Ўзбекистоннинг Латвия, Литва, Финляндия ва Эстониядаги элчиси ўз миссиясини якунлади

РИГА, 29 февраль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Қадамбай Султонов кеча дипломатик миссиясини якунлаб, Тошкентга келди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Элчи Ўзбекистонга қайтишдан аввал Латвия Ташқи ишлар вазирлиги протоколи раҳбари Раймондс Янсонс, Литва Ташқи ишлар вазирлиги департаменти директори Дариус Латкаусуас ва Эстония ТИВ бош котиби Йонатан Всевиов билан сўнгги учрашувларини ўтказди.

Мулоқотлар чоғида элчининг икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги самарали фаолияти юқори баҳоланди.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг 47 ёшли битирувчиси Қадамбай Султонов Ўзбекистоннинг Латвиядаги дипломатик миссияси раҳбари (2019–2024) ҳамда мамлакатимизнинг Литва (2021–2024), Эстония (2020–2024) ва Финляндиядаги (2020-2024) ўриндошлик асосидаги элчиси (қароргоҳи Рига шаҳрида) сифатида аккредитациядан ўтган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш