Ўзбекистоннинг янги элчиси Буюк Британия Қиролига ишонч ёрлиқларини топширди
Май 17, 2024. 10:04 • 42 сония
• 1989
ЛОНДОН, 17 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Равшан Усманов Лондон шаҳрида Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Қироли Чарльз III га ишонч ёрлиқларини топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Расмий маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида Қирол Чарльз III Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга чуқур ҳурмат ва илиқ тилакларни изҳор қилди.
Буюк Британия ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги динамикаси юқори баҳоланди. Кенг йўналишларда ҳамкорликни янада чуқурлаштириш учун мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.
Суҳбат якунида Буюк Британия Қироли Ўзбекистон элчисига икки томонлама муносабатларни янада юксалтириш йўлидаги ишларига муваффақиятлар тилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси 2023 йилнинг 14 ноябрь куни Буюк Британия пойтахтига етиб борган эди. Бунга қадар у мамлакатимизнинг Малайзиядаги элчиси лавозимида ишлаган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади