Logo

Ўзбекистон элчиси Қозоғистон Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Сентябрь 11, 2024. 17:12 • 39 сония

282
Ўзбекистон элчиси Қозоғистон Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

ОСТОНА, 11 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Бахтиёр Ибрагимов бугун Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар беради "Дунё" АА мухбири.

Маросим Қозоғистон раҳбарининг "Акорда" қароргоҳида бўлиб ўтди. Ўзбекистоннинг янги элчиси ишонч ёрлиқларини топширар экан, Қозоғистон Президентига қозоқ тилида мурожаат қилди.

Тадбир давомида Испания, Эстония, Судан, Руанда, Доминикан Республикаси ва Маврикий элчилари ҳам ўзларининг ишонч ёрлиқларини топширдилар.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев элчиларни ушбу лавозимга киришишлари билан табриклар экан, Қозоғистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари ҳақида таъкидлади ва уларга икки томонлама муносабатларни ривожлантириш борасидаги дипломатик фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилади.

Эслатиб ўтамиз, элчи Бахтиёр Ибрагимов 1 сентябрь куни Қозоғистон пойтахтига ташриф буюрган эди. У 2018-2024 йилларда Ўзбекистоннинг Остонадаги элчиси лавозимида ишлаган Саидикром Ниёзхўжаев ўрнига тайинланди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш