Logo

Ўзбекистоннинг янги элчиси Остона шаҳрига келди

Сентябрь 01, 2024. 16:17 • 46 сония

2747
Ўзбекистоннинг янги элчиси Остона шаҳрига келди

ОСТОНА, 1 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Бахтиёр Ибрагимов Қозоғистон пойтахтига бугун келди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистоннинг янги элчиси 51 ёшда. Тошкент давлат шарқшунослик университети ва Россия ташқи савдо академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1994 йилда Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги (ҳозирги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги) марказий аппаратида бошлаган. У ерда етакчи, бош мутахассис, вазир ёрдамчиси, бош бошқарма бошлиғи лавозимларида ишлаган. 2001 йилда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасига биринчи котиб, сўнгра савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи сифатида ишга юборилган.

Хорижий хизмат сафаридан қайтгач, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги қошидаги иқтисодий тузилмаларда, Вазирлар Маҳкамасида шўъба мудири сифатида фаолият юритган.

2019-2022 йилларда Бирлашган Араб Амирликларида элчи бўлган. Шунингдек, ТИВ департаменти директори, Ўзбекистон туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Бахтиёр Ибрагимов 2018-2024 йилларда Қозоғистонда элчи бўлиб ишлаган Саидикром Ниёзхўжаев ўрнига тайинланди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш