ЮНЕСКО билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг тарихий ва меъморий меросини асрашга эътибор кучайтирилади

Сентябрь 10, 2026. 15:00 • 2 дақ

168
ЮНЕСКО билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг тарихий ва меъморий меросини асрашга эътибор кучайтирилади

ПАРИЖ, 10 сентябрь. /“Дунё” АА/. ЮНЕСКО ҳузуридаги Ўзбекистоннинг доимий вакили Камол Мухтаров ташкилотнинг Бутунжаҳон мероси маркази директори Лазар Элунду Ассомо билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Томонлар қўшма ташаббусларни амалга ошириш ҳамда Ўзбекистоннинг маданий мерос объектларини ҳимоя қилиш ва асраб-авайлаш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди.

Лазар Элунду Ассомо 26 июль куни Пусан шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон мероси қўмитасининг 48-сессиясида Тошкентдаги модернистик архитектура объектлари ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилгани муносабати билан Ўзбекистонни яна бир бор табриклади.

Шунингдек ўқинг

Марказ директори ушбу тарихий воқеа Ўзбекистоннинг бой ва ранг-баранг маданий меросини сақлаб қолиш борасидаги кенг кўламли чора-тадбирлари халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилганидан далолат беришини таъкидлади.

Мулоқотда “Пои Калон” меъморий мажмуасини реставрация қилиш ва “Шаҳристон” ҳудудида “очиқ осмон остидаги” археологик музейини яратиш бўйича қўшма лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув давомида жорий йилнинг май–июнь ойларида Бухорода фаолият олиб борган халқаро экспертлар миссиялари якунлари ва ушбу лойиҳаларни амалга ошириш бўйича галдаги қадамлар ҳам кўриб чиқилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш