Logo

Қоҳира университети кутубхонасида ўзбек тили ва адабиёти бурчаги ташкил этилади

Ноябрь 25, 2024. 07:37 • 38 сония

255
Қоҳира университети кутубхонасида ўзбек тили ва адабиёти бурчаги ташкил этилади

ҚОҲИРА, 25 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси раҳбарияти Қоҳира университетининг янги тайинланган ректори профессор Муҳаммад Сомий Абдулсодиқ билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Қоҳира университети ва Тошкент давлат шарқшунослик университети ўртасида яқиндан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда ўзбек тилини ўрганаётган мисрлик талабаларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Миср томони Қоҳира университети кутубхонасида ўзбек тили ва адабиёти бурчагини ташкил этиш таклифини қўллаб қувватлади. Шунингдек, ўзбек ва араб тили ўқитувчилари ҳамда ўзаро талабалар алмашиш, Ўзбекистонда Қоҳира университети филиалини ташкил этиш, ҳамкорликда дарсликлар тайёрлаш имкониятлари муҳокама қилинди.

Ректор Муҳаммад Сомий Абдулсодиқ Қоҳира университетида 2025 йил февраль ойида бўлиб ўтадиган Адабиёт ва маданият ярмаркасига мамлакатимиз вакилларини иштирок этишга таклиф этди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш