Logo

Ўзбекистон ва Кения ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди

Сентябрь 20, 2025. 08:57 • 42 сония

578
Ўзбекистон ва Кения ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди

ТОШКЕНТ, 20 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Нью-Йорк шаҳрида Кения Бош вазири ва ташқи ишлар ва диаспора ишлари бўйича вазири Мусалия Мудавади билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Кения Бош вазири ва ташқи ишлар ва диаспора ишлари бўйича вазири Мусалия Мудавади жаноблари билан учрашганимиздан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Биргаликда мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Коммюнике имзоладик. Кения Африканинг энг динамик иқтисодиётларидан бири ва технология ҳамда инновациялар маркази сифатида жадал тараққиёт намоён этмоқда.


Биз икки халқ манфаатларига бевосита фойда келтирадиган самарали ҳамкорлик имкониятларининг кенг доирасини муҳокама қилдик".


Кения Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 164-давлат бўлди. 2025 йил 10 сентябрь куни Ўзбекистон Кариб денгизининг шарқий қисмида жойлашган Сент-Люсия орол давлати билан дипломатик муносабатлар ўрнатган эди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш