Ўзбекистон ва Бразилия ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқот қилди
Ноябрь 27, 2026. 20:48 • 2 дақ
• 55
ТОШКЕНТ, 27 ноябрь. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон ва Бразилия ташқи ишлар вазирлари Бахтиёр Саидов ҳамда Мауро Виейра телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
“Бразилия Федератив Республикаси ташқи ишлар вазири жаноб Мауро Виейра билан телефон орқали самимий ва мазмунли мулоқот ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Бразилия ўртасидаги сиёсий мулоқотини фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни кенгайтириш, туризм ҳамда маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдик.
Жорий йил май ойида Бразилия ташқи ишлар вазири ташрифи доирасида ишбилармон доиралар ва бизнес вакиллари иштирокида ўтказилган давра суҳбати натижаларини мамнуният билан қайд этдик. Бразилия компаниялари билан ўрнатилган алоқаларни мустаҳкамлаш ва уларни аниқ қўшма лойиҳалар билан бойитиш муҳимлигини таъкидладик.
Шунингдек, БРИКС, БМТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик истиқболлари, икки ва кўп томонлама платформаларда бўлажак тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашдик”.
"Дунё" АА архивидан олинган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси