Ўзбекистон ва Беларусь ТИВ раҳбарлари ўзбек-афғон чегарасига ташриф буюрдилар
Июнь 14, 2025. 15:17 • 30 сония
• 151
ТЕРМИЗ, 14 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ва Беларусь ташқи ишлар вазирлари Бахтиёр Саидов ва Максим Риженков бугун Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида учрашиб, минтақавий хавфсизлик, транспорт-логистика лойиҳалари ва Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашдилар, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири ТИВ матбуот котиби Ахрор Бурхановнинг telegram-каналидаги маълумотга таяниб.

Учрашув чоғида томонлар Афғонистон орқали ўтувчи савдо йўлларини кенгайтириш, инсонпарварлик ёрдамларини мувофиқлаштириш ва чегаравий ҳудудларда барқарорликни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.
Шунингдек, икки давлат ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги ҳамкорликни минтақавий форматларда янада чуқурлаштириш зарурлигини ҳам таъкидладилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
Бразилиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси аккредитациядан ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ Вазирлар кенгаши йиғилиши доирасида қатор учрашувлар ўтказди
Венада “Марказий Осиё – Шимолий Европа” форматидаги биринчи учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Венада Грузия ташқи ишлар вазири билан учрашди