Латвиянинг янги элчиси Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди
Август 15, 2025. 13:06 • 42 сония
• 210
ТОШКЕНТ, 15 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Латвиянинг янги тайинланган элчиси Яунземс Гиртсни қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Латвиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган Элчиси Яунземс Гиртс жанобларидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Мамлакатларимиз ўртасидаги кўп йиллик алоқаларни янада мустаҳкамлашга, ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги имкониятларини ҳам икки томонлама, ҳам минтақавий миқёсда очишга тайёр эканлигимизни билдирдик.
Жаноб Элчини ушбу лавозимга тайинлангани билан самимий табриклаймиз ва мамлакатимиздаги дипломатик м
иссиясида муваффақиятлар тилаймиз".
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йил 3 ноябрда ўрнатилган.
46 ёшли дипломат Яунземс Гиртс Латвиянинг 2021-2025 йилларда Ўзбекистондаги элчиси сифатида аккредитациядан ўтган Рейнис Трокша ўрнига тайинланди.
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
Бразилиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси аккредитациядан ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ Вазирлар кенгаши йиғилиши доирасида қатор учрашувлар ўтказди
Венада “Марказий Осиё – Шимолий Европа” форматидаги биринчи учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Венада Грузия ташқи ишлар вазири билан учрашди