Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Туркия ТИВ раҳбари ўринбосарини қабул қилди

Сентябрь 10, 2026. 17:00 • 58 сония

148
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Туркия ТИВ раҳбари ўринбосарини қабул қилди
“Дунё” АА сурати

ТОШКЕНТ, 10 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун мамлакатимизга ташриф буюрган Туркия ташқи ишлар вазири ўринбосари Айше Беррис Экинжини қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Туркия ташқи ишлар вазири ўринбосари Айше Беррис Экинжини қабул қилишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг телеграм-каналида. – Бугун икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари ўртасида бўлиб ўтган сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги босқичи натижаларини юқори баҳоладик.

Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик барча йўналишларда жадал ривожланиб бораётгани таъкидланди.

Шунингдек ўқинг

Халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиб, бўлажак тадбирлар режаларини муҳокама қилдик”.

“Дунё” АА сурати

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш