Бахтиёр Саидов: Германияни Европадаги ишончли ва вақт синовидан ўтган шерикларимиздан бири сифатида юксак қадрлаймиз

Август 11, 2026. 18:30 • 2 дақ

146
Бахтиёр Саидов: Германияни Европадаги ишончли ва вақт синовидан ўтган шерикларимиздан бири сифатида юксак қадрлаймиз
“Дунё” АА сурати

ТОШКЕНТ, 11 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Германиянинг янги элчиси Маттиас Фоллертни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланган Маттиас Фоллерт жанобларидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Германияни Европадаги ишончли ва вақт синовидан ўтган ҳамкорларимиздан бири сифатида юксак қадрлаймиз. Сўнгги йилларда олий даражадаги ташрифлар ҳамда мунтазам сиёсий мулоқотлар туфайли Ўзбекистон–Германия муносабатлари изчил ривожланиб бормоқда.

Учрашувда икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиб, олий даражада эришилган келишувларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.

Элчи жанобларига Ўзбекистондаги масъулиятли ва шарафли фаолиятида улкан муваффақият тилаймиз”.

Шунингдек ўқинг

Ўзбекистон ва Германия ўртасида дипломатик муносабатлар 1992 йил 6 мартда ўрнатилган.

Элчи Маттиас Фоллерт 2020–2024 йилларда Германиянинг Тошкентдаги элчихонасига раҳбарлик қилган Манфред Ҳутерернинг ўрнини эгаллади.

Бир кун аввал ГФР элчихонасининг интернет-ресурсларида янги элчининг ўзбек тилидаги мурожаати эълон қилинди. Унда элчи Германия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш ниятида эканини маълум қилган.

“Дунё” АА сурати

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш