Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон парламенти сайловида муддатидан олдин овоз беришга старт берилди

Октябрь 17, 2024. 07:57 • 2 дақ

• 281
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон парламенти сайловида муддатидан олдин  овоз беришга старт берилди

ФРАНКФУРТ-МАЙН, 17 октябрь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимизнинг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонаси ҳузурида ташкил этилган 12-сайлов участкасида кеча Ўзбекистон парламент сайлови бўйича муддатидан олдин овоз бериш бошланди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.



Муддатидан олдин овоз бериш жараёни жорий йилнинг 23 октябрига қадар давом этади.

Шунингдек ўқинг

Германияда истиқомат қилаётган ватандошлар учун қулайлик яратиш мақсадида 17, 19 ва 20 октябрь кунлари Бавария ва Баден-Вюртемберг федерал ерлари каби юртдошларимиз зич жойлашган ҳудудларда сайёр овоз бериш нуқталари ташкил этилади.

Сайловлар миллий қонунчилик ва халқаро стандартларга қатъий риоя қилган ҳолда ўтказилмоқда. Сайловолди ташвиқоти давомида Германияда истиқомат қилаётган барча сайловчиларга сиёсий партияларнинг дастурлари ҳақида батафсил маълумот берилмоқда.

Муддатидан олдин овоз бериш учун келаётган Германиядаги ватандошлар ўз сиёсий позицияларини ифода этиш орқали, она юртимиз тараққиётига ҳисса қўшга тайёр эканликларини тасдиқлаяптилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш