Logo

Буюк Британия компанияси Ўзбекистон билан энергетика соҳасида ҳамкорлик истиқболларини ўрганмоқда

Июль 11, 2024. 07:36 • 48 сония

2134
Буюк Британия компанияси Ўзбекистон билан энергетика соҳасида ҳамкорлик истиқболларини ўрганмоқда

ЛОНДОН, 11 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Британиянинг "Ethos Energy" компаниясининг минтақавий менежери Нил Адам билан музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.



Британия вакилига Ўзбекистонда иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлаш ва аҳолининг фаровонлик даражасини ошириш, ёқилғи-энергетика ресурсларига бўлган талаб ва эҳтиёжни қаноатлантиришга қаратилган нефть-газ, энергетика, кўмир, кимё, қурилиш индустриясини ривожлантиришнинг узоқ муддатли стратегияси доирасида амалга оширилаёт ишлар ҳақида сўзлаб берилди.

Нил Адам Ўзбекистонда энергетика соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни юқори юқори баҳолади.

Учрашув натижасида Ўзбекистон билан иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш бўйича ҳамкорлик истиқболларини ўрганиш тўғрисида келишиб олинди.

"Ethos Energy" компанияси энергетика соҳасида газ ва буғ турбиналари, генераторлар ва трансформаторлар учун сервис ҳизматларини тақдим этади. Шунингдек, нефть-газ соҳасида компрессорлар, турбиналар, генераторлар ва двигатель компонентларини таъмирлаш билан шуғулланади. Компания дунёнинг 40 дан зиёд мамлакатларида ўз ваколатхоналарига.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш